Шаҳноза Мирзиёева болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси ташаббуси билан чиқди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул идоралар билан биргаликда бир неча ой давомида қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар устида иш олиб борди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси ташаббуси билан чиқди.
Айтилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъул идоралар билан биргаликда бир неча ой давомида қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар устида иш олиб борган.
Таёрланган таклифлар кўриб чиқиш учун аллақачон тақдим этилди.
Шунингдек, ота-оналарнинг болаларга ғамхўрлик қилмагани учун, педагогларнинг эса зўравонлик ва камситиш ҳолатларига йўл қўйгани учун жавобгарлигини кучайтириш, жабрланган болаларга тергов ва суд жараёнининг ҳар бир босқичида ҳуқуқий ёрдам ва ҳимоя таъминланиши таклиф этилган.
Аввалроқ жабрланган қизчанинг оиласи бошқа шаҳарга кўчирилиши маълум қилинганди.




