
Президент Параосиё ўйинлари қаҳрамонларига табрик йўллади
Осиё бўйича 3-ўринни эгаллаб, тарихий натижа қайд этган пара атлетларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Осиё бўйича 3-ўринни эгаллаб, тарихий натижа қайд этган пара атлетларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Жорий йилда мамлакат маҳаллаларининг қарийб ярмида жиноят содир этилмаганини таъкидланди. Кибержиноятларни барвақт аниқлаш, уларнинг олдини олиш ва фуқароларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилаётгани қайд этилди.

Президент ўзбек тилидан бугунги рақамли муҳитда ҳам тўлақонли фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун сифатли матнлар ва нутқ намуналарини жамлаш, электрон луғатлар, таржима ва таҳрир воситаларини ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга.

Ислоҳотлар натижасида туғруқ жараёнида оналар ўлими, болаларнинг ўсишдан ортда қолиши икки баробар қисқарди, мактабгача таълим қамрови 27,7 фоиздан 78 фоизга оширилди, олти ёшли болаларнинг қарийб 100 фоизи мактабга тайёрловга жалб этилди.

45 давлатдан 11 мингга яқин спортчи иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа, Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин 5-ўринни эгаллади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади. Таълим соҳаси жадал ривожланаётгани, ўқитувчилик эса обрў-эътиборли касбга айланаётгани қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев Нодирбек Ёқуббоевнинг Туркия, Ҳиндистон, Хитой ва АҚШ вакилларига қарши муросасиз баҳсларда ирода кўрсатиб, жамоамиз учун ҳал қилувчи ғалабаларни таъминлаганини алоҳида таъкидлади. Давлат раҳбари Жавоҳир Синдоровга Жаҳон тожи учун бўладиган тарихий беллашувда ҳам омад тилади.

2030 йилга бориб, хорижий сайёҳлар сонини йилига 20 миллион нафарга, туризмнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 7 фоизга етказиш мақсад қилинган. Шунингдек, давлат раҳбари "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими" фахрий унвонини таъсис этишни таклиф этди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ҳамда Туркманистонда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга етказиш режа қилинган эди. Бу вазифа шу йилнинг ўзида ортиғи билан амалга оширилиб, даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторига кириш уддаланди.

Президент Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган “Катта йигирмалик” саммити доирасидаги учрашувни катта қизиқиш билан кутаётганини таъкидлади.

Соҳада хусусий сектор улуши ошди. Ҳозирги кунда қарийб 2,7 мингта оммавий ахборот воситаларининг 67 фоизи, ноширлик субъектларининг 90 фоиздан ортиғи, матбаа корхоналарининг 83 фоизи нодавлат сектор ҳиссасига тўғри келган.