platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Президент Параосиё ўйинлари қаҳрамонларига табрик йўллади

Осиё бўйича 3-ўринни эгаллаб, тарихий натижа қайд этган пара атлетларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. 

Президент Параосиё ўйинлари қаҳрамонларига табрик йўллади

​Президент Шавкат Мирзиёев V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади.

Мусобақаларда Осиё қитъасининг 45 та давлатидан 2 минг 600 нафардан зиёд кучли пара спортчи иштирок этди. Вакилларимиз қизғин ва муросасиз руҳда кечган беллашувларда 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медални қўлга киритди.

Спорти жадал ривожланаётган Ҳиндистон, Жанубий Корея, Эрон, Таиланд, Индонезия каби давлатлар жамоалари ортда қолдирилиб, Хитой Халқ Республикаси ва Япониядан кейин учинчи ўрин забт этилди.

Пауэрлифтингчи Рўза Қўзиева делегациямиз ҳисобига олтин медал тақдим этиш билан бирга жаҳон рекордини ўрнатди. Мадина Мухторова, Каромат Омонова ядро улоқтиришда, Шаҳина Йигиталиева найза улоқтиришда, Наврўза Аҳмадова диск улоқтиришда, Хуршид Қодиров 100 метрга югуришда, Егор Болотов 100 метрга чалқанча сузиш ва 200 метрга комплекс сузиш дастурларида, делегациямиз таркибидаги энг ёш спортчиларимиздан 16 ёшли Лолахон Қодирова қизимиз 50 метрга эркин усулда сузишда Осиё рекордини қайд этди.

Бундан ташқари, пара велоспорт, пауэрлифтинг ва пара енгил атлетика спорт турлари бўйича ҳам 16 нафар вакилимиз Параосиё ўйинлари рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

V Параосиё ўйинларида тарихий натижа қайд этган пара атлетларимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

​Бугун Тошкент халқаро аэропортининг 3-терминалида Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтган V Параосиё ўйинларида иштирок этиб, тарихий натижага эришган Ўзбекистон спорт делегациясини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

​Тантанали маросимда Параосиё ўйинлари ғолиб ва иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева томонидан ўқиб эшиттирилди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради, Миллий гвардия байроқдорлари саф тортди.

​Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров, Президентнинг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов, спорт вазири Адкҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев иштирок этди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid