Наманганда ичимлик суви тарифлари қимматлашди

Бир ҳафта аввал Жиззахда ҳам нархлар кўтарилганди. 

Жамият
22 февраль, 10:03
Наманганда ичимлик суви тарифлари қимматлашди

Наманган вилоятида ҳам ичимлик суви нархлари оширилди. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ иккинчи сессиясида вилоятимизда ичимлик ва оқава сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилган. 

"Наманган сув таъминоти" АЖ томонидан ичимлик ва оқава сув тарифлари қайта кўриб чиқилиб, тегишли хулосага кўра:

1-гуруҳ(аҳоли)га 1 м3 ичимлик сув учун 3500 сўм (ҳозирги нарх 2550 сўм);

2- ва 3-гуруҳ(бюджет ва бошқа ташкилотлар)га 7000 сўм (амалдаги нарх 3315 сўм);

1 м3 канализация хизмати учун 1-гуруҳ(аҳолига)га 800 сўм (аввалги нарх 700 сўм) ;

2- ва 3-гуруҳ (бюджет ва бошқа ташкилотлар)га 975 (амалдаги нарх 875 сўм) сўм таклиф этилди.

Депутатлар бу масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, янги тарифларни тасдиқладилар. Вилоятида сўнгги бор нархлар 2021 йилда ўзгарган. 

Бир ҳафта аввал Жиззахда ҳам ичимлик суви нархлари оширилганди. 

Аввал Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари қимматлашиши маълум бўлганди. 

Эслатиб ўтамиз, шу кунгача СурхондарёТошкент, ФарғонаСирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархлари оширилганди.

Қашқадарё вилоятида эса ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баравар қимматлагани етмагандек, 6 ойда 2 марта оширилган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+