Тошкентда сув ва канализация нархи салкам 3 баравар ошмоқда

Сув ва канализация учун биргаликда тўловлар расмий нархдан қимматроқ бўлади. Қуйида мисоллар билан таққослаб чиқамиз.

Жамият
25 ноябрь 2023 йил
Тошкентда сув ва канализация нархи салкам 3 баравар ошмоқда

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтда ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларининг янги нархлари тасдиқлади. Нархлар қарийб 3 баравар оширилди.

Қарорга кўра, бир метр куб сув нархи қуйидагича белгиланди:

  • аҳоли учун ичимлик суви 1400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи 1000 сўм (амалда 350 сўм);
  • улгуржи истеъмолчилари учун ичимлик суви 1400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи 1000 сўм (амалда 350 сўм);
  • бюджет ташкилотлари учун ичимлик суви 1400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи 1000 сўм (амалда 350 сўм);
  • юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм (амалда 1000 сўм), оқова сув нархи 2200 сўм (амалда 820 сўм).

Аммо бу суммаларга махсус устамалар қўшилади. Масалан, ҳозирги пайтда ичимлик ва оқова сув учун устамалар билан жами 1400 сўм тўланади. Янги нархлар кучга кирса, бу миқдор 3700 сўм бўлади. Бу марказлашган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйлардаги ҳисоблагичи бор хонадонларга тегишли.

Сув ва канализация тарифлари ҳолатга қараб ҳар хил ҳисобланади. Масалан, ҳисоблагичли ва ҳисоблагичсиз хонадонлар, канализацияли ва канализациясиз ҳовли уйларга ҳар хил нарх ҳисобланади.

Шунингдек, ўзини ўзи иситиш тизимига уланган истеъмолчилар нисбатан камроқ тўлайди. Масалан, ҳозир улар 1000 сўм тўлаётган бўлса, янги нарх билан 2600 сўм тўлайди.

Яна бир муҳим янгилик, "Ўзсувтаъминот" АЖдан бизга маълум қилишларича, 2024 йилдан махсус устамалар йўқ бўлиши кутиляпти. У ҳолда нисбатан камроқ пул тўланади.

Янги нархлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан 15 кун ўтгач кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввал Сурхондарё  ва ҚашқадарёТошкент, Бухоро, Фарғона вилоятларида ҳам ичимлик суви нархлари икки баробарга оширилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+