Тошкент вилоятида ҳам сув нархи 2 баравар оширилади
Янги нархлар 20 августдан кучга киради.
Иқтисод
25 июль 2023 йил
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи икки баробарга оширилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарори эълон қилинди.
Қарор иловасига кўра, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ таклиф этаётган 1 метр куб ичимлик суви 1700 сўмга кўтарилади (аввалги нархи 950 сўмни ташкил этади).
"Чимган-Чорбоғ сув таъминоти" МЧЖ таклиф этаётган сув нархи эса 1050 сўмга оширилиши белгиланган (аввалги нархи 550 сўм). "Мусаффо оби ҳаёт" нархлари эса деярли ўзгармаган (565 сўмга 600 сўм).
Янги тарифлар 2023 йил 20 августдан бошлаб қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, аввал Сурхондарё ва Қашқадарёда ҳам ичимлик суви нархлари икки баробарга оширилганди.