Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси пора билан ушланди
Оққўрғон тумани прокурори ёрдамчиси фуқаронинг машина олди-сотдиси билан боғлиқ масаласини ҳал қилиш ва банкдан 600 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олишда ёрдам беришини айтган. У “хизмати” учун 12 000 доллар сўраган.

Туман прокурори ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракати фош этилди. ДХХнинг хабар беришича, қонун ҳимоячиси мавқейидан фойдаланган ҳолда, фуқаронинг машина олди-сотдиси билан боғлиқ масаласини ҳал қилиб бериш ҳамда банкдан 600 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олишида кўмаклашиш эвазига жами 12 минг АҚШ доллари талаб қилган. Шундан 4700 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мансабдор муқаддам фуқародан 1300 АҚШ доллари олган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш чораси кўрилмоқда.




