platina.uz

Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида сув нархи салкам 4 карра ошириляпти

Янги нархлар 10 июн санасидан бошлаб амал қилади. 

Жамият
3 июнь, 15:01
Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида сув нархи салкам 4 карра ошириляпти

Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида ичимлик суви нархлари салкам 4 баробар оширилади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан "Янги Ангрен" ИЭС АЖ томонидан истеъмолчиларга етказиб бериладиган ичимлик суви нархлари эълон қилинди.

Қарор бугун, 3 июн санасида эълон қилинган.

Унга кўра, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 10 июндан бошлаб 840 сўмгача ошади (ҚҚС билан). Ҳозирги нарх эса 224 сўмни ташкил этади. Улгуржи истеъмолчилар учун ҳам нархлар ҳудди шу миқдорни ташкил этади. "Янги Ангрен" ИЭС нархларнинг муддатидан аввал ошиб кетмаслиги учун жавобгар этиб белгиланди.

Аввал Хоразмда 16 июндан ичимлик ва оқова сув нархлари ошиши хабар берилганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+