Фарғонада ҳам сув нархи салкам икки баравар оширилди

Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун нарх бир метр куб учун 2991 сўмга ошади.

Иқтисод
1 ноябрь 2023 йил
Фарғонада ҳам сув нархи салкам икки баравар оширилди

Фарғона вилояти ичимлик суви қарийб икки бараварга ошади ва  1900 сўмга кўтарилади. Аввалги нарх 1000 сўмни ташкил этган. Бу ҳақда вилоят ҳокими фармойиши қабул қилинди. 

Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун нарх бир метр куб учун 2991 сўмга ошади. Аввал нарх 1300 сўм эди. 

Оқова сув хизматлари аҳоли учун 450 сўмга етади (аввалги нарх 300 сўм). Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 777 сўм (аввалгиси 365 сўм).

Эслатиб ўтамиз, аввал Сурхондарё  ва Қашқадарё, Тошкент, Бухоро вилоятларида ҳам ичимлик суви нархлари икки баробарга оширилганди.

Шунингдек, президент расмийларга ичимлик суви таннархини арзонлаштиришни топширганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+