Президент ичимлик суви таннархини арзонлаштиришни топширди

Президент ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш бўйича йиғилиш ўтказган.

Иқтисод
23 октябрь 2023 йил
Президент ичимлик суви таннархини арзонлаштиришни топширди

Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларига ичимлик суви таннархини арзонлаштириш вазифасини қўйиб, бунда энг катта манба сув корхоналари ишлатадиган электрнинг бир қисмини “яшил энергия”га ўтказиш айтилган.

Президент 23 октябр куни ҳудудларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини яхшилаш, озиқ-овқат экинларини экиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган.

"Масалан, ҳозирда сув корхоналари 1 киловатт-соат электрни 900 сўмдан сотиб олаяпти. Қуёш станцияларида ишлаб чиқарилган электр нархи эса ўртача 350-400 сўм, яъни 2 баробардан зиёд арзон. Инвесторларни жалб қилиб, сув иншоотлари атрофидаги бўш майдонларда қуёш панеллари ўрнатиш мумкин", дейилади хабарда.

Шунингдек, эскирган ичимлик суви насосларини энергия тежамкорига алмаштириш зарур. Сув бўйича лойиҳалар қийматини қайта кўриб чиқиш, уларда ишлатиладиган материалларни маҳаллийлаштириш имкониятлари кўрсатиб ўтилган.

Соҳадаги янги лойиҳалар бундан буён бевосита жойларга чиқиб, аҳолининг фикри ва розилиги олинганидан кейин маҳаллий кенгашларда муҳокама қилиниши белгиланган. Лойиҳага қанча маблағ ажратилгани, пудратчиси қайси корхона экани, қачон ишга тушиши билан боғлиқ барча маълумотлар эълон қилиб борилади. Шу орқали бу борада ҳам жамоатчилик назорати кучайтирилади.

Таҳлилларга қараганда, бугунги кунда 1 куб метр ичимлик суви таннархи Тошкент шаҳрида 448 сўм бўлгани ҳолда Наманганда қарийб 3 минг сўмни, Самарқанд ва Навоийда 2 минг 600 сўмни ташкил қилади.

Сув ишлаб чиқариш таннархида электр энергияси улуши республика бўйича ўртача 27 фоиз. Лекин Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятида бу кўрсаткич юқори.

Шу пайтгача ҚашқадарёСурхондарёАндижон ва Тошкент вилоятларида ичимлик ва оқова сув нархлари кескин оширилган. Тошкент шаҳрида эса 3 баравардан кўпроқ қиммат нархлар таклиф қилинган.

telegram
telegram

Телеграмда кузатиб боринг!

Platina
© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+