platina.uz

Андижонда ичимлик ва оқова сув нархлари каррасига қимматлайди

Аввалроқ тўрт вилоятда ҳам нархлар кескин ошганди. 

Иқтисод
20 сентябрь 2023 йил
Андижонда ичимлик ва оқова сув нархлари каррасига қимматлайди

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг "Вилоятда ичимлик ва оқава сув хизматлари учун таклиф этилаётган нархларни тасдиқлаш тўғрисидаги" қарори эълон қилинди. Унга кўра, нархлар икки баробарга ошади.

Жумладан, ичимлик суви нархлари ( 1 метр куб) аҳоли учун ҳозир 750 сўмдан 1500 сўмгача кўтарилади. Оқава сув учун нархлар ҳам худди шу миқдорларни ташкил этади.

Бюджет ташкилотлари учун нархлар 1200 сўмдан 2400 сўмгача кўтарилади.

Улгуржи ташкилотлар учун сув нархи 1800 сўмдан 3800 сўмгача ошади.

Тасдиқланган тарифлар ОАВда эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтиб кучга кириши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввал Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент вилоятларида ҳам сув нархи ошгани хабар қилинганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+