Қашқадарёда сув нархи иккинчи марта ошириляпти
Вилоятда ичимлик суви нархи шу йилнинг июл ойида ошганди.
Қашқадарё вилоятида сув нархи бу йил ҳисобидан иккинчи марта оширилади. Бу бўйича Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти қарори эълон қилинди.
Вилоятда сўнгги марта ичимлик суви нархи шу йилнинг июл ойида ошганди. Аммо бугунги кенгаш қарори билан ушбу қарор бекор қилинган.
Унга кўра, аҳолига бир куб метр сув учун 2500 сўм таклиф этилмоқда. Ёзда белгиланган нарх 2000 сўм эди, ундан олдингиси эса 1000 сўм.
Бу кўрсаткич бюджет ташкилотлари учун 6000 сўм миқдорида бўлади (ёздаги нарх 4000, ундан олдингиси 3800 сўм эди). Улгуржи истеъмолчилар учун эса 10000 сўм бўлади (ёздаги нарх 7000, ундан олдин 6700 сўм эди).
Мазкур тарифлар ОАВда эълон қилингандан ўн беш кун ўтиб кучга кириши белгиланган.
Телеграмда кузатиб боринг!