Наманганда навбатдаги босқич: туркиялик шифокорлар мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказади
26–31 октябрь кунлари Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Туркиядан ташриф буюрадиган малакали пластик хирург ва умумий хирурглар томонидан зарур операциялар амалга оширилади.

Аввалги тиббий кўриклар давомида жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи аниқланган болалар учун навбатдаги босқич бошланади.
26–31 октябрь кунлари Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Туркиядан ташриф буюрадиган малакали пластик хирург ва умумий хирурглар томонидан зарур операциялар амалга оширилади.
Жарроҳлик амалиётлари аввалги кўрикларда саралаб олинган, мураккаб даволашга муҳтож болалар учун ташкил этилади.
Туркиялик мутахассислар маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда ишлайди, мураккаб клиник ҳолатларни биргаликда кўриб чиқади ҳамда амалий тажриба алмашади.
Мазкур тиббий ёрдам жараёнлари Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида амалга оширилади.
Наманган вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази
26–31 октябрь





