Сирдарёда ҳам ичимлик суви нархи ошяпти
Халқ депутатлари вилоят кенгаши ичимлик ва оқова сувларнинг янгиланган тарифларини тасдиқлади.

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгаши ичимлик ва оқова сувларнинг янгиланган тарифларини тасдиқлади.
Унга кўра:
Ичимлик суви етказиб бериш нархи:
- аҳоли учун 1 м куб – 2 500 (ҳозир 1250) сўм;
- бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 1 м куб – 7000 (ҳозир 2500) сўм.
Оқова сув хизмати нархи:
- аҳоли учун 1 м куб – 800 (ҳозир 530) сўм;
- бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 1 м куб – 2000 (ҳозир 1200) сўм.
Янги тарифлар 15 декабрдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Сурхондарё ва Қашқадарё, Тошкент, Бухоро, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархлари оширилганди.