Транспорт вазирлиги раҳбариятини танийсизми?
Энг ёш вазирликлардан бири ҳисобланмиш ушбу тизимни кимлар бошқариши ҳақида маълумот берамиз.
Транспорт вазирлиги 2019 йил 1 февралда Ўзбекистон автомобил транспорти агентлиги негизида ташкил этилган. Ташкил этилганига эндигина 5 йил тўлган вазирликни 2020 йилга қадар Очилбой Раматов бошқарга. 2020 йил 30 сентябридан амалдаги вазир Илҳом Маҳкамов тайиланган.
Вазир Махкамов Илхом Рустамович 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, Тошкент автомобил-йўллари институтининг бакалавриат йўналишини иқтисодчи-муҳандис мутахассислиги бўйича ва магистратурасини маркетинг йўналиши бўйича тамомлаган. “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Меҳнат фаолияти
- Тошкент шаҳри ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти ҳисобга олиш бўлими бош мутахассиси;
- Тошкент шаҳри ҳокимлиги Бинолардан фойдаланиш департаменти ҳисобга олиш бўлими бошлиғи;
- “Сувсоз” ДУК қатор лавозимларида ишлаган;
- Тошкент шаҳри Ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош директори;
- “Ўзкоммунхизмат” агентлиги бош директори;
- Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири;
- 2019-2020 йилларда Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари;
- 2020-2021 йилларда Транспорт вазири вазифасини бажарувчиси;
- 2021-2023 йилларда Uzbekistan Airways компанияси бошқаруви раиси;
- 2021 йилдан Транспорт вазири;
- 2023 йилдан Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси.
Қизиқ маълумот
Вазир Илҳом Маҳкамовга жорий йилнинг илк ойидаёқ президент Шавкат Мирзиёев томонидан икки марта ҳайфсан эълон қилинган. Гап шундаки, жорий йил январ ойида президент раислигида қатор йиғилишлар бўлиб ўтган. Унда транспорт вазирлигига қанча шароитлар яратиб берилмасин, бу комплекс халқимиз энг кўп норози мурожаат қиладиган соҳалардан бири бўлиб қолаётгани танқид қилинган ва бу сўнгги огоҳлантириш экани айтилган.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг март ойидан бошлаб, ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилаётган "Автомобилсиз кун" акциясида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳам фаол қатнашяпти. У аввалига яёв, сўнг жамоат транспортида ишга келган. Шунингдек, ўша куни унинг барча ўринбосарлари ишга бориш учун автобусни маъқул кўрган.
Биринчи ўринбосар Омаров Маманбий Аллабергенович 2023 йил 12 сентябрда мазкур лавозимга тайинланган. Бунга қадар 2022 йил охиридан бери Қорақалпоғистон транспорт вазири сифатида фаолият юритган. Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг январ ойидаги президент раислигидаги йиғилишда транспорт соҳасидаги камчиликлар учун ҳайфсан олган раҳбарлар ичида Маманбий Омаров ҳам бор эди.
Ўринбосар Чориев Жасурбек Эргашевич 1978 йил Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилган. Маълумоти – олий. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Боулдер шаҳридаги Колорадо университети (АҚШ) ва Тошкент давлат авиация институтини (магистратура) тамомлаган. Маълумоти бўйича операцион ва авиация менежменти мутахассислигини эгаллаган. Транспорт вазирлигидаги фаолиятини 2019 йилда Аэропортларни ривожлантириш ва ер усти таъминоти бошқармаси бўлим бошлиғи ва Ҳаво транспортини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимидан бошлаган.
Ўринбосар Абдугафаров Илхомжон Абдухалилович 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат университетини, 2000 йилда Фанлар академияси Кибернетика институти аспирантурасини тамомлаган, техника фанлари номзоди, мутахассислиги амалий математика.Транспорт вазири ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар Марказий банк раиси ўринбосари ишлаган.
Хавфсизлик масалалари бўйича вазир маслаҳатчиси Мирзаев Акмалжон Анварбекович.
Ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби Аширматов Навруз Омонович.
Одинахон Деҳқонова тайёрлади.
Камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Рақамли технологиялар вазирлиги