platina.uz

Автобусда нақд тўлаганлар жаримага тортилмайди – Транспорт вазирлиги

3 кун олдин "Тошшаҳартранс" вакиллари ва назоратчилари бунинг аксини айтганди.

Жамият
7 кун аввал, 21:23
Автобусда нақд тўлаганлар жаримага тортилмайди – Транспорт вазирлиги
Фото: Platina.uz

Тошкент шаҳар автобус йўналишларида нақд пулда тўлов қилган йўловчилар жаримага тортилиши тўғрисида асоссиз маълумотлар жойланмоқда, деди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

3 кун олдин расмий манбада эълон қилинган репортажда эса "Тошшаҳартранс" ходимлари ва назоратчилари нақд пулда йўлкира тўлаганлар биринчисида огоҳлантирилиши, кейин эса 37,5 минг сўм жаримага тортилиши ҳақида баёнот беришганди.

Вазирликнинг эслатишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасида йўловчининг троллейбусда, трамвайда, шаҳар ичида ва шаҳар атрофига қатнайдиган автобусда чиптасиз юриши – БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Аммо вазирлик матбуот хизмати нақд пулда тўлов қилса бўладими ёки йўқ, автобус ҳайдовчиси ёки кассирдан чиптани нақд пулга сотиб олиш мумкинми-йўқлигига аниқлик киритмаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+