platina.uz

Автобусда йўл ҳақини нақд кўринишда тўлаганлар жаримага тортилади

Транспорт назорати инспекцияси ва махсус назорат гуруҳи автобусларда рейд тадбирларини олиб боради. 

Жамият
7 январь, 9:39
Автобусда йўл ҳақини нақд кўринишда тўлаганлар жаримага тортилади

Тошкентда бундан буён жамоат транспорти автобусларида йўлкирани нақд кўринишда тўлаганлар жаримага тортилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аллаёр Норбўтаев маълумот берди.

Унинг айтишича, автобусда тўловнинг фақат икки кўриниши мавжуд: карта орқали тўлов (1700 сўм) ва бекатлардаги инфокиоск ва шохобчалардан чек олиб, тўлов қилиш (3 минг сўм).

Йўлкира учун тўловни нақд кўринишда бериш ва олиш тақиқланади. Норбўтаевга кўра, Транспорт инспекцияси ва махсус назорат гуруҳи йўл ҳақини нақд тўламоқчи бўлган йўловчиларга "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс"нинг 144-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин.

Транспорт назорати инспекцияси вакилига кўра, нақд тўловни қабул қилган ҳайдовчи ҳам жазоланиши мумкин. Агар ҳолат биринчи марта содир бўлса, огоҳлантириш берилади.

Сўнгра БҲМнинг ўндан бир қисми миқдорида (тахминан 37,5 минг сўм) жарима солинади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда жамоат транспорти нархлари 2025 йил январдан 3 минг сўмгача кўтарилганди. Карталар орқали тўловда миқдор 1700 сўмни ташкил этади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+