Йўловчи ташиш хизматлари сифати баҳоланади
Транспорт вазирлиги томонидан хизматлар сифатини баҳолаш дастури тасдиқланади.

Энди йўловчи ташиш транспортлари рейтинги баҳоланади. Ҳукумат қарори билан Автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш методикаси тасдиқланди.
Методика қуйидагиларни назарда тутади:
-ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражаси кўрсаткичларини белгилаш;
-ҳудудларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражасини аниқлаш;
-автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш;
-автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтингларини белгилаш.
Шунингдек:
-икки йилда бир марта 1 февралгача Транспорт вазирлиги томонидан автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолаш дастури тасдиқланади;
-автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифати бўйича ҳудудларнинг рейтинглари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КРI)ни аниқлашда ҳисобга олинади.
Транспорт вазирлиги:
-2025 йил 1 ноябргача жойлардаги ҳокимликлар билан биргаликда шаҳарларнинг автотранспортда йўловчи ташиш хизматлари сифатини баҳолайди;
-2025 йил 10 ноябргача баҳолаш натижаларига кўра аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиш бўйича республика шаҳарларининг рейтинги эълон қилинади.