Наманганда ичимлик суви тарифлари қимматлашди
Бир ҳафта аввал Жиззахда ҳам нархлар кўтарилганди.
Наманган вилоятида ҳам ичимлик суви нархлари оширилди. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг қирқ иккинчи сессиясида вилоятимизда ичимлик ва оқава сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилган.
"Наманган сув таъминоти" АЖ томонидан ичимлик ва оқава сув тарифлари қайта кўриб чиқилиб, тегишли хулосага кўра:
1-гуруҳ(аҳоли)га 1 м3 ичимлик сув учун 3500 сўм (ҳозирги нарх 2550 сўм);
2- ва 3-гуруҳ(бюджет ва бошқа ташкилотлар)га 7000 сўм (амалдаги нарх 3315 сўм);
1 м3 канализация хизмати учун 1-гуруҳ(аҳолига)га 800 сўм (аввалги нарх 700 сўм) ;
2- ва 3-гуруҳ (бюджет ва бошқа ташкилотлар)га 975 (амалдаги нарх 875 сўм) сўм таклиф этилди.
Депутатлар бу масала юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, янги тарифларни тасдиқладилар. Вилоятида сўнгги бор нархлар 2021 йилда ўзгарган.
Бир ҳафта аввал Жиззахда ҳам ичимлик суви нархлари оширилганди.
Аввал Қорақалпоғистон ва Бухорода 15 январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари қимматлашиши маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача Сурхондарё, Тошкент, Фарғона, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархлари оширилганди.
Қашқадарё вилоятида эса ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баравар қимматлагани етмагандек, 6 ойда 2 марта оширилган.