
Қоровулбозорда мактаб директори ишга тикланди ва 82 млн сўм ундириб берилди
Бухоро туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси буйруғини ғайриқонуний деб топди.

Бухоро туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси буйруғини ғайриқонуний деб топди.

Президент ҳузуридаги тақдимотда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш бўйича истиқболли лойиҳа ҳам кўриб чиқилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қиймати 1,8 миллиард доллар бўлган ушбу лойиҳа доирасида нефтни замонавий қайта ишлаш ва нефть-кимё технологияларини жорий этиш, янги технологик қурилмаларни барпо қилиш режалаштирилган.

У ота-онаси ётоқхонада эканидан фойдаланиб, хона эшигини қулфлаган. Кейин хонадоннинг даҳлиз қисмига бензин сепиб, ўт қўйган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Бухорода вилоят бўйича ишсизлар сони 40 мингга яқин, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст экани қайд этилди.

Аэропортни шаҳар маркази билан боғлаш учун 24 километрли автомобил йўли барпо этилади. Автобуслар учун 5,5 километрли BRT йўлагини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Самарқанд – Бухоро йўналишида цемент-бетон қопламали замонавий пулли автомобил йўлини қуриш режалаштирилган. Бу йўл икки шаҳар ўртасидаги сафар вақтини ҳозирги беш соатдан бир ярим соатгача қисқартириш имконини бериши кутилмоқда.

Нефт-кимё, тўқимачилик, қурилиш материаллари, машинасозлик, энергетика, тоғ-кон саноати, фармацевтика ва бошқа соҳаларида умумий қиймати 7,8 миллиард доллар бўлган 145 та лойиҳадан иборат дастур шакллантирилган. Шундан 654 миллион долларлик 55 та лойиҳа ишга туширилмоқда, қиймати 7,1 миллиард доллар бўлган яна 90 тасининг қурилиши бошланмоқда.

Конгресс-холл форумлар, олий даражадаги учрашувлар ва бошқа йирик анжуманларни ўтказишга хизмат қилади. Қиймати 60 миллион доллар бўлган лойиҳа доирасида 14,5 минг квадрат метр майдонли бино қурилмоқда. Ҳозирда асосий бетонлаштириш ишлари якунланиб, ташқи муҳандислик тармоқларини тортиш, фасад ва том қисмларини барпо этиш давом этмоқда.

Ташриф Когон туманида жойлашган Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёратидан бошланди. Бу ерда Қуръон тиловат қилиниб, халқимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинди.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Умумий оғирлиги 6 кг 650 гр бўлган “спайс” синтетик наркотик моддаси, SIM-карталар, респираторлар, қўлқоплар, зип пакетлар, электрон тарози ва кўп миқдордаги тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Бухорода “Озарбайжон маданияти: адабиёт ва санъат ҳафталиги” ўтмоқда. Ҳафталик доирасида Озарбайжон ва Ўзбекистон санъаткорлари иштирокида концерт дастури ташкил этилди.