platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Бухорода 300 миллион долларлик янги аэропорт қурилмоқда

​Аэропортни шаҳар маркази билан боғлаш учун 24 километрли автомобил йўли барпо этилади. Автобуслар учун 5,5 километрли BRT йўлагини ташкил этиш ҳам режалаштирилган. 

Бухорода 300 миллион долларлик янги аэропорт қурилмоқда

Бухорода халқаро стандартларга мувофиқ, 300 миллион долларлик янги аэропорт қурилмоқда. У бир вақтнинг ўзида 20 та самолёт ва 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.

​Аэропортни шаҳар маркази билан боғлаш учун 24 километрли автомобил йўли барпо этилади. Шунингдек, автобуслар учун 5,5 километрли BRT йўлагини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

​Президентимиз аэропорт ва унга олиб борадиган йўлни Мустақиллик байрамигача фойдаланишга топшириш вазифасини қўйди. Янги инфратузилма Бухорога келувчилар учун қулайлик яратиши ва ҳудуднинг транспорт имкониятларини кенгайтириши таъкидланди.

​Туркиянинг “Pegasus” авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўймоқда. Келаси йил Малайзия, Индонезия, Кувайт, Миср ва Баҳрайн билан ҳам авиақатновларни бошлаш топширилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid