
Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи бошланди
Президент дастлаб Андижон халқаро аэропортидаги ишлар билан танишди. Ҳозирда реконструкциянинг иккинчи босқичи давом этмоқда. Унинг доирасида умумий майдони 19 минг 685 квадрат метр бўлган икки қаватли замонавий терминал биноси барпо этилмоқда.










