platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда икки ўзбекистонлик жароҳат олди

Ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида бўлган яна 20 га яқин Ўзбекистон фуқароси жабрланмаган.

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда икки ўзбекистонлик  жароҳат олди

10 октябрь куни Ар-Риёд халқаро аэропорти 3-терминалига баллистик ракета ҳужуми оқибатида Ўзбекистоннинг икки фуқароси енгил жароҳат олди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.

1977 ва 1997 йилларда туғилган фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, сўнг Diriyah Hospital шифохонасига етказилган. Тиббий текширув ва зарур муолажалардан сўнг иккала бемор ҳам шифохонадан жавоб берилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида аэропорт ҳудудида бўлган яна 20 га яқин Ўзбекистон фуқароси жабрланмаган.

"Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси Саудия Арабистонининг тегишли органлари билан биргаликда вазият ривожини кузатишда давом этмоқда, фуқароларимиз билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда", — деди Омонулла Файзиев.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябр куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд халқаро аэропортига йирик ҳужум қилинди.

Дастлабки хабарларга кўра 12 киши ҳалок бўлган, 300 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни қатъий қоралаб, томонларни вазминликка ва кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid