Қоровулбозорда мактаб директори ишга тикланди ва 82 млн сўм ундириб берилди
Бухоро туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси буйруғини ғайриқонуний деб топди.

Қоровулбозор туманидаги ноҳақ тарзда ишдан бўшатилган 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори ишга тикланди. МИБ матбуот хизмати Platina.uz`га иш тафсилотларини очиқлади.
Бухоро туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси буйруғини ғайриқонуний деб топиб, даъвогарни аввалги лавозимига тиклаш ҳамда жавобгардан 82 млн. 65 минг сўм иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарган.
Эътиборли жиҳати — Мажбурий ижро бюросининг Бухоро шаҳар бўлими суд ҳужжати иш юритувига келиб тушганидан сўнг атиги 2 кун ичида ижро ҳаракатларини амалга ошириб, мактаб директорининг ишга тикланишини таъминлади.





