Бухорода ёш қизга уятсиз ҳаракатлар содир этган шахсга жиноят иши очилди
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти Қоракўл туманида 8 ёшли қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Ҳодиса 23 октябрь куни содир бўлган. Фуқаро Ш. Р. 8 ёшли қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси 3-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, жараён прокуратура назоратига олинган.
Тумандаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан жабрланган қизнинг ҳолати ўрганилиб, унга зарур ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда, дейилади агентлик хабарида.





