platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

​Кучли таъсир қилувчи дориларнинг йирик айланмасига чек қўйилди

Юнусободдаги хонадон ертўласида қонунга хилоф равишда сақланаётган 84 дона конвалютадаги жами 1176 дона «Регапен» дори воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

​Кучли таъсир қилувчи дориларнинг йирик айланмасига чек қўйилди

​Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш бўйича амалий чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

​Кучли таъсир қилувчи дориларнинг йирик айланмасига чек қўйилди

​Жумладан, Божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

​Тадбир давомида 47 ёшли фуқаронинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, хонадон ертўласида қонунга хилоф равишда сақланаётган 84 дона конвалютадаги жами 1176 дона «Регапен» дори воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

​Кучли таъсир қилувчи дориларнинг йирик айланмасига чек қўйилди

​Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораторияси томонидан ўтказилган суд-кимёвий экспертизаси хулосасига кўра, мазкур дори воситалари таркибида жами 352,5 грамм «прегабалин» кучли таъсир қилувчи моддаси мавжудлиги тасдиқланди.

​Амалдаги тартибларга кўра, мазкур модданинг 10 граммдан юқориси кўп миқдорни ташкил этади ва жавобгарликка сабаб бўлади.

​Кучли таъсир қилувчи дориларнинг йирик айланмасига чек қўйилди

​Шунингдек, Бухоро вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан Ғиждувон туманида ўтказилган тезкор тадбирда таркибида «габапентин» кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 204 дона «Габатен» дори воситасини 1600 АҚШ долларига сотишга уринган шахс ҳам қўлга олинди.

​Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid