platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкент ҳавосига Қозоғистондан чанг массалари кириб келмоқда

Пойтахтда ҳаво ифлосланишига таъсир этувчи омиллар шаклланиши ҳақида хабар берилди. Бу ҳолат Ўзгидрометнинг Тошкент шаҳри бўйлаб жойлаштирилган атмосфера ҳавоси сифатини мониторинг қилиш автоматик станциялари маълумотларида ҳам акс этди. 

Тошкент ҳавосига Қозоғистондан чанг массалари кириб келмоқда

Сўнгги беш кун давомида Тошкент шаҳрида ёғингарчиликнинг кузатилмагани, шамол тезлигининг нисбатан пастлиги ва ҳаво алмашинувининг сустлиги шаҳар атмосферасида ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалишини қийинлаштирмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистон ҳудудидан ҳаво оқимлари орқали трансчегаравий чанг массаларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри томон кириб келиши кузатилмоқда.

Бу ҳолат Ўзгидрометнинг Тошкент шаҳри бўйлаб жойлаштирилган атмосфера ҳавоси сифатини мониторинг қилиш автоматик станциялари маълумотларида ҳам акс этмоқда. Хусусан, пойтахт ҳудудидаги станцияларда ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг сезиларли ортиши қайд этилмагани, бироқ чегараолди автоматик станцияларида 2026 йил 17–21 ноябрь кунлари олинган мониторинг натижаларида PM2.5 ва PM10 чанг заррачалари миқдорининг юқори кўрсаткичлари кузатилгани чанг массаларининг ташқи ҳудудлардан кириб келаётганини кўрсатувчи муҳим далиллардан биридир.

Мазкур даврда, айниқса, "София" ва "Green University" чегараолди мониторинг станцияларида PM2.5 ва PM10 заррачалари концентрациясининг юқори кўрсаткичлари қайд этилган.

Бундан ташқари, автотранспорт воситалари, қурилиш майдонлари ва саноат корхоналаридан чиқадиган ташламалар ҳам атмосфера ҳавоси сифатига таъсир этувчи маҳаллий омиллар ҳисобланади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid