platina.uz
Жамият

Ҳаво ҳолати ой охиригача сақланиб қолади

Ҳаво сифатининг яхшиланиши ҳаво массаларининг алмашиши, шамолнинг кучайиши ёки ёғингарчилик тушиши билан боғлиқ бўлади.

Ҳаво ҳолати ой охиригача сақланиб қолади
Фото: Platina.uz

Янгиланган синоптик маълумотларга кўра, ҳаводаги инверсия жараёни келгуси ҳафта охиригача, ноябр якунигача сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Олдинроқ инверсия ҳолати 24 ноябрдан кейин ортга чекиниши кутилган эди. Янгиланган прогнозларга кўра, ҳаво қатламларининг аралашишига тўсқинлик қилаётган об-ҳаво шароити келаётган ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши мумкин.

"Бу даврда ҳаво сифати нобарқарор бўлиши табиий ҳол бўлиб, кўрсаткичлар кун давомида ўзгариб туради. Ҳаво сифатининг яхшиланиши ҳаво массаларининг алмашиши, шамолнинг кучайиши ёки ёғингарчилик тушиши билан боғлиқ бўлади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтаиш керак, ҳавони тозалашга ҳисса қўшиш учун Тошкентда кўчалар ва дарахтларга сув қуйиляпти, фавворалар ишга туширилгани айтилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid