platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда ҳафта охиригача об-ҳаво ёмонлашиши мумкин

6 октябрь куни кундузги соатларда шаҳарнинг катта қисмида ҳаво сифати “ўртача” бўлган. Соат 20:00 дан кейин вазият ёмонлашиб, айрим ҳудудларда қисқа муддатга “носоғлом” даража ҳам кузатилган. Ҳаво сифати ёмонлашишига шамол тезлигининг 1 м/с атрофида бўлиши ва кучли ҳарорат инверсияси сабаб бўлган. 

Тошкентда ҳафта охиригача об-ҳаво ёмонлашиши мумкин

Тошкентда ҳафта охиригача об-ҳаво ёмонлашиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 6 октябрь кечаси ва 7 октябрь эрталаб ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича “сезгир гуруҳлар учун ноқулай” даражада қайд этилди.

6 октябрь соат 17:00 дан 7 октябрь соат 10:00 гача Тошкентда PM2,5 заррачаларининг ўртача миқдори 43,5 мкг/м³, PМ10 эса 97,2 мкг/м³ ни ташкил этди. АҚИ бўйича ўртача кўрсаткич 117 га етган. Миллий индекс бўйича PM2,5 “яшил”, PМ10 “сариқ” даражада бўлган. 7 октябрь соат 10:00 да эса PМ10 кўрсаткичи “зарғалдоқ” даражага кўтарилган.

6 октябрь куни кундузги соатларда шаҳарнинг катта қисмида ҳаво сифати “ўртача” бўлган. Соат 20:00 дан кейин вазият ёмонлашиб, айрим ҳудудларда қисқа муддатга “носоғлом” даража ҳам кузатилган.

Ҳаво сифати ёмонлашишига шамол тезлигининг 1 м/с атрофида бўлиши ва кучли ҳарорат инверсияси сабаб бўлган. 6 октябрь соат 23:00 дан 7 октябрь соат 08:00 гача кузатилган инверсия ҳавонинг вертикал аралашишини сусайтириб, ифлослантирувчи моддаларнинг ерга яқин қатламда тўпланишига олиб келган.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси бундай ҳолат ҳафта охиригача тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатга такрорланиши мумкинлигини билдирди. Атмосфера ҳавоси сифати махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid