platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда Россия фуқароси ўз жонига қасд қилди

У яшаш манзили хонадонининг 9-қаватидан ўзини ерга ташлаб юборган ва олган тан жароҳатлари натижасида шу жойнинг ўзида вафот этган. 

Тошкентда Россия фуқароси ўз жонига қасд қилди

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Юнусобод тумани ИИО ФМБ “102” тезкор хизматига хабар келиб тушган.

Унга кўра, 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Россия фуқароси А. К. ўзининг яшаш манзили хонадонининг 9-қаватидан ўзини ерга ташлаб юборган ва олган тан жароҳатлари натижасида шу жойнинг ўзида вафот этган.

Бу ҳақда Platina.uz’га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, текширув давомида фуқаро А.К. Тошкент шаҳар руҳий ва неврологик касалликлар клиник шифохонасида “шизофрения ижтимоий хавфли тоифаси” ташхиси билан рўйхатда туриши, бахтсиз ҳодиса юз бергунга қадар Тошкент шаҳар ИИББнинг “102” қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, ўзини-ўзи ўлдиришини маълум қилганлиги, шундан сўнг мурожаат юзасидан ҳудудий профилактика инспектори воқеа жойига етиб боргунига қадар ўзини 9-қаватдан ташлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра, 26.10.2026 йилда ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш қарори қабул қилинган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid