Пойтахтнинг 8 та туманига прокурорлар тайинланди
Адлия катта маслаҳатчиси Яҳё Абдуғаниевич Абдураҳмонов Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимига тайинланди. Яҳё Абдураҳмонов тайинловга қадар Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Бош прокурорнинг буйруқларига мувофиқ, Тошкент шаҳрининг Миробод, Сергели, Юнусобод, Чилонзор, Яшнобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ҳамда Яккасарой туманларига янги прокурорлар тайинланди.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Яҳё Абдуғаниевич Абдураҳмонов Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимига тайинланди.
Яҳё Абдураҳмонов тайинловга қадар Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Адлия катта маслаҳатчиси Ахрор Ганиевич Ахунов Яккасарой тумани прокурори лавозимига тайинланди.
А.Ахунов тайинловга қадар Олмазор тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Абдурахим Акрамжон ўғли Мухиддинов Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланди. А.Мухиддинов тайинловга қадар Бош прокуратуранинг Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Ойбек Ражаббой ўғли Шамуратов Яшнобод тумани прокурори лавозимига тайинланди. О.Шамуратов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Сарвар Тухтамуродович Базаров Чилонзор тумани прокурори лавозимига тайинланди. С.Базаров тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Иброхим Асатович Расулов Юнусобод тумани прокурори лавозимига тайинланди. И.Расулов тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Бўриевич Файзиев Сергели тумани прокурори лавозимига тайинланди. С.Файзиев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Адлия катта маслаҳатчиси Кобилжон Нумонович Ахмаджанов Миробод тумани прокурори лавозимига тайинланди. К.Ахмаджанов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.





