platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Чилонзорда Nexia дарахтга урилиб, бўлиниб кетди: уч киши ҳалок бўлди

Автомобилни 18 яшар фуқаро бошқарган. Дастлабки маълумотга кўра, ЙТҲга автоулов рул бошқарувида вужудга келган техник носозлик сабаб бўлган.

Чилонзорда Nexia дарахтга урилиб, бўлиниб кетди: уч киши ҳалок бўлди

16 ноябрь куни тонгда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Nexia-3 йўл четидаги дарахтга урилиб, бўлиниб кетди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 04:50 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасида Nexia-3 русумли автотранспорт воситасини бошқариб кетаётган 2008 йилда туғилган Т.А исмли ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомобил йўл четидаги дарахтга бориб урилиб, ЙТҲ содир этган. Дастлабки маълумотга кўра, ЙТҲга автоулов рул бошқарувида вужудга келган техник носозлик сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва унинг ёнида бўлган 2 нафар йўловчи шифохонада вафот этган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси масъул ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси тегишли қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid