Li 9 ва BYD тўқнашуви: суд якуний қарорни эълон қилди
2025 йил 30 сентябрь куни Мирзо Улуғбек туманида BYD ва Lixiang L9 автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Катта тезликда келган Li 9 ўз йўналишини ўзгартирган BYD’га тегиб ўтиб, ағдарилиб кетган. Биринчи инстанция cуди BYD ҳайдовчиси зиммасига 798 млн сўм моддий зарарни юклаганди.

Шов-шувли суд жараёнлари билан ёдда қолган Li 9 ва BYD тўқнашуви бўйича якуни ҳукм эълон қилинди.
2025 йил 30 сентябрь куни Мирзо Улуғбек туманида BYD ва Lixiang L9 автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди. Катта тезликда келган Li 9 ўз йўналишини ўзгартирган BYD’га тегиб ўтиб, ағдарилиб кетган.
Бу тўқнашув одил судлов тизимида катта баҳсларга сабаб бўлди. Биринчи инстанция суди BYD ҳайдовчиси зиммасига 798 млн сўм моддий зарарни юклаган эди.
Апелляция суди ушбу қарорни бекор қилиб, ишни қайта суриштирувга қайтарди.
Якуний қарорга кўра, ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида мазкур иш қайта кўриб чиқилди. Янги қарорга кўра, Li 9 ҳайдовчиси МЖтКнинг 3 та моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди.
Суднинг қарорига кўра, Li 9 ҳайдовчиси 26 ёшли Ф.Ж. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйидаги моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган:
128-3-моддаси 4-қисми – транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши;
133-моддаси – транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши;
135-1-моддаси 1-қисми – транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларини бузиш.
Унга узил-кесил 6 млн 180 минг сўм жарима жазоси белгиланган. Ҳуқуқбузар томонидан жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлиги эътироф этилган.




