Тошкентда юк машинаси билан тўқнашган Onix ҳайдовчиси вафот этди
ИИББ фуқаролардан тезликни оширмасликни ва чарчоқ ҳолатида автомашина бошқармасликни сўради.

Мирзо Улуғбек туманида юк машинаси билан тўқнашган Onix ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Жорий йилнинг 8 январида Мирзо Улуғбек тумани Янги Ўзбекостон кўчаси иккинчи даражали йўлида ҳайдовчи 2004 йилда туғилган М.Р. Onix русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган. У йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган, 1966 йилда туғилган С.Р.га тегишли бўлган ГАЗ-63 русумли юкавтомашинаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Onix русумли автомашина йўловчиси олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
"Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини, тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини ва чарчоқ ҳолатида автомашина бошқармасликларини сўраймиз", дейилади хабарда.