platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ҳаво шари Тошкентнинг айрим ҳудудлари электрсиз қолишига сабабчи бўлди

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса Қибрай туманида жойлашган "Aksa Toshkent" ИЭСда содир бўлган. Трансформаторнинг ҳимоя тизими ишга тушиб, станция қуввати 460 МВтдан 185 МВтгача камайган

Ҳаво шари Тошкентнинг айрим ҳудудлари электрсиз қолишига сабабчи бўлди

19 октябрь куни Тошкентнинг Юнусобод, Олмазор, Мирзо Улуғбек ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилиш кузатилди. Бунга "Aksa Toshkent" иссиқлик электр станциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига ҳавода учиб келган шар тушиши сабаб бўлган.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса соат 19:05 да Қибрай туманида жойлашган "Aksa Toshkent" ИЭСда содир бўлган. Оқибатда трансформаторнинг ҳимоя тизими ишга тушиб, станция қуввати 460 МВтдан 185 МВтгача камайган.

Дастлабки маълумотларга кўра, узилишга станциянинг Т-5 трансформаторидаги шикастланиш сабаб бўлган. Ҳодиса кузатув камералари ёзувларида ҳам акс этган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида соат 19:09 да Юнусобод ва Олмазор туманларида электр таъминоти қисман тикланган. Соат 19:25 да захира манбалари орқали электр таъминоти тўлиқ тикланган. Соат 19:38 га келиб эса барча истеъмолчилар электр энергияси билан қайта таъминланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid