Тошкентда иссиқ бошланиши билан чироқ ўчиши кўп кузатиляпти

Мутасаддилар ушбу ҳолатни аномал иссиққа тайёргарлик билан изоҳлаган.

Жамият
9 июнь 2023 йил
Тошкентда иссиқ бошланиши билан чироқ ўчиши кўп кузатиляпти

Пойтахт Тошкент шаҳрида иссиқ бошлангандан бери электр таъминотида кўп узилишлар бўляпти. Мутасаддилар ушбу ҳолатни аномал иссиққа тайёргарлик билан изоҳлаган.

Бу чироқ ўчиришлари "истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида" амалга оширилаётгани айтилган.

Жумладан, бугун, 8 июнь куни ҳам қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилган:

  • Чилонзор туманининг “Боғистон” ва “Лутфий” МФЙлари айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Бектемир туманининг “Ийк ота” МФЙнинг Имон (Маърифат), Мевазор, Ораста ҳамда Тараққиёт кўчалари ҳудудида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек туманининг “Ш.Бурхонов”, “Катта қорасув”, “Бўз”, “Алпомиш”, “Подшобоғ” ва “Ялонғоч” МФЙлари ҳудудларида соат 09:00 дан 12:00 гача электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Кўриб турганингиздек, айрим ҳудудларда ток 8 соатлаб бўлмайди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳолатга эътирозини билдириб, қишлоқларда аҳвол бундан яхшироқ эканини ёзишган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+