platina.uz
Жамият

Тошкентда мактаб қўриқчиси 12 ёшли қизга шилқимлик қилди

Мазкур ҳолат 15 сентябр куни Шайхонтоҳур туманидаги мактаблардан бирида рўй берган. Таълим масканида қўриқлаш хизмати ходими бўлиб ишлаб келган 23 ёшли йигит 6-синф қизга ножўя ҳаракатлар қилган. Суд ҳуқуқбузарликда жиноят аломати бор, деган хулосага келиб, ишни прокурорга қайтарган.

Тошкентда мактаб қўриқчиси 12 ёшли қизга шилқимлик қилди

Шайхонтоҳур туманида мактаб қўриқчиси 12 ёшли қизга шаҳвоний шилқимлик қилди.

Platina.uz танишган суд ҳужжатига кўра, 23 ёшли Ш.Ж. мактабда шартнома асосида қўриқчи бўлиб ишлаган. У 15 сентябр куни соат 15:30 да мактаб биносида 12 ёшли ўқувчи қизнинг олдига борган ҳамда унинг белидан ушлаб, лабидан ўпган.

Суриштирув органи Ш.Ж. содир қилган ҳаракатни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан квалификация қилган ва ишни судга юборган. Суд эса Ш.Ж.га нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни кўриб чиқиб, унда жиноят аломати бор, деган хулосага келган ва уни прокурорга қайтариш ҳақида ажрим чиқарган.

“Ш.Ж. шаҳвоний шилқимлик ҳаракатларини вояга етмаган, 2014 йилда туғилган қизга нисбатан содир этган ёки этмаганлиги, унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги ва иш ҳолатлари тўлиқ текширилмаган. Қайта суриштирув жараёнида иш ҳолатлари тўлиқ текширилиб, Ш.Ж.нинг ҳаракатларида жиноят аломати бор ёки йўқлигини, жиноят содир қилинган бўлса унинг ҳаракатларига тегишли баҳо берилиши лозим бўлади”, дейилади суд ажримида.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid