platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Бухоро шаҳрида нарколаборатория ташкил этган икки шахс ушланди

Умумий оғирлиги 6 кг 650 гр бўлган “спайс” синтетик наркотик моддаси, SIM-карталар, респираторлар, қўлқоплар, зип пакетлар, электрон тарози ва кўп миқдордаги тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. 

Бухоро шаҳрида нарколаборатория ташкил этган икки шахс ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳрида фаолият юритган нарколаборатория фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Platina.uzʼга маълумот берди.

Интернет наркодўконда “омборчи” ва “кимёгар” бўлиб ишловчи, Жондор туманилик 27 ва 29 ёшли 2 нафар фуқаро вилоят марказидаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда нарколаборатория ташкил қилиб, синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланишган.

Холислар иштирокида кўздан кечириш жараёнида ушбу манзилдан умумий оғирлиги 6 кг 650 гр бўлган “спайс” синтетик наркотик моддаси, SIM-карталар, респираторлар, қўлқоплар, зип пакетлар, электрон тарози ва кўп миқдордаги тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, улар томонидан Когон туманидаги хуфиёна жойларга кичик бўлакларда яшириб қўйилган жами 4 кг 200 гр “спайс” моддаси ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси ва 2761-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid