Тошкентда 3 ёшли фарзандининг бош кийимига героин яширган эркак қўлга олинди
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи қамоққа олинган.

Тошкентда 3 ёшли фарзандининг бош кийимига героин яширган эркак ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Яшнобод туманида автомобил тўхтатилиб, кўздан кечирилганда боланинг бош кийимидан гиёҳвандлик моддаси топилди.
Эркак буни қўрққанидан қилганини айтди. Унга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи қамоққа олинган.
Бундан ташқари Яшнобод туманида ИИББ ходимларида шубҳа уйғотган фуқаро ёнидан махсус ўралган гиёҳванд модда топилди. Фуқаро шунингдек, 28 дона ўралган наркотик моддаларни турли жойларга яширганини билдирган.





