platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда кўп қаватли уйдан тушиб кетган боланинг аҳволи бўйича маълумот берилди

 Маълумотларга кўра, бола ўртоқлари билан беркинмачоқ ўйнаётган вақтда уйнинг чордоғига яшириниб, эҳтиётсизлик оқибатида пастга тушиб кетган. 

Тошкентда кўп қаватли уйдан тушиб кетган боланинг аҳволи бўйича маълумот берилди

Тошкентнинг Яшнобод туманида 5-қаватдан тушиб кетган 2016 йилда туғилган боланинг аҳволи стабил, ўрта оғирлик даражасида. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ҳодиса 22 ноябрь куни содир бўлганди. Маълумотларга кўра, бола ўртоқлари билан беркинмачоқ ўйнаётган вақтда уйнинг чордоғига яшириниб, эҳтиётсизлик оқибатида пастга тушиб кетган. Бемор оғир аҳволда тез тиббий ёрдам автомашинасида Тошкент шаҳар 2-болалар жарроҳлик клиник шифохонасига олиб келинган.

Ушбу шифохона травматолог шифокори Исмат Нигматовнинг маълум қилишича, келганда ҳолати анча жиддий бўлгани учун бемор реанимация бўлимига ётқизилган. Кўрик натижасида бош мия чайқалиши, иккита ўпканинг лат ейиши, иккита буйракнинг лат ейиши, чап қўлда елка суягининг синиб силжиши, ўнг сон суягининг синиб силжиши ташхислари қўйилган.

“Ҳозирда боланинг аҳволи стабил, ўрта оғирлик даражасида. Ҳолат кундан кунга яхшиланиб боряпти. Даво муолажалари тўлиқ режа бўйича олиб бориляпти”, деди шифокор.

Бундан бир неча йил аввал Тошкентда 6 ёшли бола кўп қаватли уй деразасидан тушиб кетгани видеоси тарқалганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid