platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда юздан ошиқ хорижликлар иштирокидаги иккита колл-марказ фош этилди

Мазкур шахслар Европа ва Шарқий Осиё мамлакатларида оммалашган онлайн-платформалар орқали фирибгарлик схемаларини амалга ошириш ҳамда вирусли ҳаволаларни юбориш йўли билан хорижий давлатлар фуқароларининг пул маблағларини ўзлаштириш билан шуғулланишган. 

Тошкентда юздан ошиқ хорижликлар иштирокидаги иккита колл-марказ фош этилди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтимизда Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари фуқаролари томонидан ноқонуний ташкил этилган иккита “Call-марказ” фаолиятини фош этишди. Бу ҳақда ДХХ Platina.uz`га хабар берди.

Тезкор тадбир давомида жами 122 нафар чет элликлар аниқланиб, улардан 18,5 минг АҚШ доллари, 116,5 млн сўм, 67 та ноутбук, 569 та уяли алоқа воситаси, 6 та Wi-Fi, 3 та сунъий йўлдош алоқа қурилмаси, 5 та компютер, 3 та планшет ва хорижий давлатлар мобил операторларига тегишли 1000 дан ортиқ SIM-карталар ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур шахслар Европа ва Шарқий Осиё мамлакатларида оммалашган онлайн-платформалар орқали фирибгарлик схемаларини амалга ошириш ҳамда вирусли ҳаволаларни юбориш йўли билан хорижий давлатлар фуқароларининг пул маблағларини ўзлаштириш билан шуғулланишган.

Бундан ташқари, улар жами 64895 USDT миқдоридаги крипто-активларнинг ноқонуний айланмасини амалга оширганликлари ҳам аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid