Тошкентда аёлларга пул эвазига интим хизмат кўрсатган эркак ушланди
У Чилонзор туманида яшовчи аёл билан 800 минг сўм эвазига учрашишга келишган.

Тошкентда аёлларга пул эвазига интим хизмат кўрсатган эркак қўлга олинди.
Айтилишича, 28 ёшли эркак Telegram орқали Чилонзор туманида яшовчи аёл билан 800 минг сўм эвазига учрашишга келишган. Аммо мижози олдига кетаётганида ИИВ ходимлари томонидан ушланган.
Натижада у 5 сутка маъмурий қамоққа олинди ва 1,32 миллион сўм жаримага тортилди, дейилади хабарда.





