Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

Номи бир неча марта ўзгарган, иккита вазирлик қўшилиб кетган ва иқтисодиётимизнинг дастаги ҳисобланмиш бу тизим бошида кимлар турибди?

Жамият
28 март, 21:57
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбариятини танийсизми?

1991 йилда Молия вазирлиги сифатида, кейинчалик унинг негизида иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлиб ташкил этилган.

Вазирлик ҳузуридаги ташкилотларга қуйидагилар киради:

  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси;
  • Республика йўл жамғармаси;
  • Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси;
  • Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси;
  • Республика мақсадли китоб жамғармаси
  • Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси
  • Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси
  • Фонон илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси

Бош вазир ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Қўчқоров Жамшид Анварович 1964 йил 19 октябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида таваллуд топган. Иқтисодиёт фанлари номзоди. 1985 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети), 1996 йилда Колорадо (АҚШ) университетини тамомлаган. “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

Меҳнат фаолияти

  • 1990-1993 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида ўқитувчи;
  • 1996-1997 йилларда Марказий банк раиси ўринбосари;
  • 1997-2005 йилларда Молия вазири ўринбосари – Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи;
  • 2015-2016 йилларда Молия вазири ўринбосари, кейин молия вазирининг биринчи ўринбосари;
  • 2016 йилда “Асака” банк кенгаши аъзоси;
  • 2017-2020 йилларда Бош вазирнинг иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни таркибий ўзгартириш, банк-молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, бош вазирнинг макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, молия вазири;
  • 2020 йилдан Бош вазирнинг молия-иқтисодий масалалар ва камбағалликни қисқартириш бўйича ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири.

Қизиқ маълумот

2017 йил декабрда Жамшид Қўчқоров қўлостидаги бутун молия тизими Шавкат Мирзиёевдан парламент йиғилишида огоҳлантириш олган. Шундан кейин соҳа жамоаси янгиланган.

Биринчи ўринбосар Норқулов Илҳом Иброхимович 1981 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2002 йилда Глазго университетини (Буюк Британия) тамомлаган. Банк тизимида саккиз йиллик тажрибага эга.

Қизиқ маълумот

Илҳом Норқулов Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг Тошкентда ўтаётган йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистонда ислом молияси нега тўлиқ жорий этилмагани ҳақидаги саволга жавоб бериб, бунга асосий сабаб ислом молияси тизимининг “мураккаблиги”, аҳолининг банкларга ишончи ва молиявий саводхонлик даражаси пастлиги билан изоҳлаган эди.

Ўринбосар Хайдаров Ахадбек Яхёбекович 1971 йилда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида туғилган. 1989-1994 йилларда Тошкент давлат университетини, 1998 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Шунингдек, 2001 йилда Япония сиёсатшунослик институтини, 2006 йилда Уилямс коллежи (АҚШ) магистратурасини тамомлаган. “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Ўринбосар Хайдаров Абдулазиз Абдулахадович Молия вазирлигининг Суд-ҳуқуқ тизими, прокуратураси ва давлат органлари фаолиятини молиявий таъминлаш бошқармаси бошлиғи. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижрочи директори бўлиб ишлаган.

Ўринбосар Фазилкаримов Отабек Рустамович Фарғона вилоятида туғилган. Тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Ўринбосар Ходжаев Бобур Ботирович бунгача Президент администрациясининг Банк, молия, солиқ секторларини ривожлантириш ва “сояли иқтисодиёт”ни қисқартириш департаменти сектор мудири лавозимида ишлаган.

Ўринбосар Каршибаев Жасур Ҳазратқулович тайинловгача Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат қарзи департаменти директори лавозимида ишлаган, шунингдек, Халқаро валюта жамғармасининг Монетар сиёсат ва капитал бозори департаментида молия сектори эксперти сифатида фаолият юритган.

Ўринбосар Садуллаев Самандар Асадович Туронбанк кузатув кенгаши аъзоси.

Ўринбосар Рахимова Гулнора Хашимовна 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Ахборот хизмати раҳбари йўқ.

Мафтуна Ёдгорова тайёрлади.


Камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


Инвестициялар вазирлиги


Қурилиш вазирлиги


Олий таълим вазирлиги


Рақамли технологиялар вазирлиги


Экология вазирлиги


Адлия вазирлиги


Бош прокуратура


Ташқи ишлар вазирлиги

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+