platina.uz

2022 йилда давлат қанча даромад қилгани очиқланди

2021 йил билан солиштирганда бир йил ичида бюджет даромадлари 22,6 фоизга ошган. Солиқ қўмитаси маъмурчилигидаги бюджетга тушумлар 148 трлн сўмни ташкил этган.
Жамият
29 март 2023 йил
2022 йилда давлат қанча даромад қилгани очиқланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги очиқлаган маълумотларга кўра, 2022 йилда давлат бюджети даромадлари 202 трлн сўмни (ялпи ички маҳсулотга нисбатан 22,7 фоиз)ни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 37,2 трлн сўмга ёки 22,6 фоизга ошган.

Даромадлар ошишига солиқ қўмитаси маъмурчилигидаги тушумлар 148 трлн сўм (давлат бюджети даромадаларидаги улуши 73 фоиз),

Божхона қўмитаси бўйича тушумлар 46 трлн сўм (22,8 фоиз) ҳамда бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тушумлар 7,6 трлн сўм (3,8 фоиз) билан ҳисса қўшган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+