platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

Миробод ҳокими ички ишлар ходимлари байрами учун 130 млн сўм маблағ ажратди

Миробод туман ҳокимининг 25 октябрь куни “Ички ишлар ходимлари” кунига атаб маблағ ажратиш бўйича қарори e-qaror платформасида эълон қилинди.

Миробод ҳокими ички ишлар ходимлари байрами учун 130 млн сўм маблағ ажратди
Фото: AI ёрдамида тайёрланди

Тошкент шаҳар Миробод туман ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар ходимлари” куни муносабати билан маблағ ажратди. Бу ҳақда ҳоким Анвар Сайфутдинов 16 октябрь куни қарор имзолаган.

Қарорга кўра, туман ҳокимлигининг маҳаллий бюджет захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 130 млн сўм маблағ ажратилган. Бундан ички ишлар ходимларига совға-салом харид қилиш учун 40 млн сўм, байрам дастурхони учун 90 млн сўм ажратиш белгиланган.

Ушбу фармойиш ижросини назорат қилиш эса туман ҳокимининг ўринбосарлари Саидрасул Саидханов ва Ашраф Салайдинов зиммасига юклатилган.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг туман бўлимлари раҳбарларига бириктирилган хизмат автомобилларининг айрим харажатлари учун бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан жами 180 млн сўм ажратган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid