platina.uz

2023 йилда фуқаролар илгари сурган лойиҳаларни молиялаштириш давлатга 8 трлн сўмга тушади

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми учун эса 1,5 трлн сўм бюджет маблағлари ажратилган.
Жамият
29 март 2023 йил
2023 йилда фуқаролар илгари сурган лойиҳаларни молиялаштириш давлатга 8 трлн сўмга тушади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги очиқлаган маълумотларга кўра, давлат бюджетининг 2023 йил 1 чорак харажатлари 62,2 трлн. сўмни ташкил этмоқда. Шундан 29,3 трлн. сўми ижтимоий харажатларга йўналтирилади. Шу жумладан, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми учун 1,5 трлн сўм бюджет маблағлари ажратилган.

2023 йилда бевосита фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 8 трлн. сўм (2022 йилга нисбатан 3,5 бароварга кўп) маблағлар йўналтирилиши прогноз қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз: ижтимоий тармоқларда жорий йилги “Опен бюджет” лойиҳасининг 1 мавсумидаги овоз йиғиш жараёни кўп муҳокамаларга сабаб бўляпти.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+