Рақобат қўмитаси қатор блогерларни огоҳлантирди
“Ташаббусли бюджет” доирасида норасмий Telegram-ботлар орқали ҳақ эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақидаги чалғитувчи рекламалар юзасидан ўрганишлар олиб борилган.

Рақобат қўмитаси қатор блогерларни огоҳлантирди.
Рақобат қўмитаси томонидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида норасмий Telegram-ботлар орқали ҳақ эвазига овоз бериш мумкинлиги ҳақидаги чалғитувчи рекламалар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича utkir_shodmonov (Ўткир Шодмонов), Mominlive.1 (Абдурасул Иброхимов), Aslbek_emir (Амиров Асилбек) ва jasjannew (Жасур Шодиев) каби блогерларга огоҳлантириш ва тушунтиришлар берилди ҳамда тегишли чоралар кўрилиб, рекламалар олиб ташланди.
Фуқаролардан овоз беришда фақат "Ochiq budjet" ахборот портали, унинг расмий мобил иловалари ва Telegram-ботидан фойдаланиш, норасмий таклифларга ишонмаслик сўралади, дейилади хабарда.
