Тошкентда яна бир зўравон қўлга тушди
Пойтахтда “Долзарб қирқ кунлик” доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давом этмоқда.
Жамият
5 декабрь 2023 йил
Тошкентда Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми — бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик айби билан гумонланиб Б.Б.А. (1985 й.т.) қўлга олинган.
Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Аввалроқ Тошкентда "Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев, “Сайидазиз медгородок”, “Бахти Ташкентский” ва унинг Фарғонадаги шериги, Тошкентда яна 10 киши қўлга олинган эди. Шунингдек, "тозалаш" ишлари Фарғона, Андижон ва Наманганда ҳам бошлаб юборилган.
Мавзуга доир: “Қонундаги ўғрилар”: халқ орасида идеаллашиб кетган жиноятчилар