“Бахти Ташкентский”нинг Фарғонадаги шериги ушланди
Унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Фарғонада “Бахти Ташкентский”га яқин жиноий алоқаси бўлган Д.Х.Х. ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Хабарга кўра, 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган Д.Х.Х. қўшни Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлган пайтда "Дўстлик" чегара постида қўлга олинган.
Унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Тошкентда "Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев, “Сайидазиз медгородок” ва “Бахти Ташкентский” қўлга олинган эди. Шунингдек, "тозалаш" ишлари Фарғонада ҳам бошлаб юборилган.
Мавзуга доир: “Қонундаги ўғрилар”: халқ орасида идеаллашиб кетган жиноятчилар