"Салимбой" қамоққа олинди

Унинг уйидан ноқонуний ҳолда сақлаб келинган 10 дан ортиқ турдаги қуроллар топилган.

Жамият
4 декабрь 2023 йил
"Салимбой" қамоққа олинди

Тошкентда "Салимбой" номи билан танилган Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг бир қатор моддаларида гумон қилиниб, қўлга олинди.

Platina.uz манбалари хабарига кўра, С.Абдувалиевнинг уйидан ноқонуний ҳолда сақлаб келинган 10 дан ортиқ турдаги қуроллар топилган.

Салим Абдувалиев Ўзбекистоннинг бойларидан бири бўлиш билан бирга маълум вақт турли лавозимларда ҳам ишлаган. Масалан, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти бўлган.

Аввалроқ “Сайидазиз медгородок” ва “Бахти Ташкентский” қўлга олинган эди. Шунингдек, "тозалаш" ишлари Фарғонада ҳам бошлаб юборилган.


Мавзуга доир: “Қонундаги ўғрилар”: халқ орасида идеаллашиб кетган жиноятчилар

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+